Миграционный
центр

ФГУП ПАСПОРТНО-ВИЗОВЫЙ СЕРВИС
ул. Есенина, 1г, тел.: 325-11-11

Миграция маркази

Есенин кўч., 1 г манзили бўйича Миграция марказининг иш вақти

Душанбадан жумагача соат 8.00 дан 17.00 гача
Тушлик вақти соат 13.00 дан 14.00 гача

Чет эл фуқаролари учун барча хизматлар битта манзил бўйича:

  • Ишлашга ПАТЕНТ олиш учун ҳужжатларни тайёрлаш;
  • ВЯР (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома - РВП) учун ҳужжатларни тайёрлаш;
  • ЯГ (яшаш гувоҳномаси - ВЖ) учун ҳужжатларни тайёрлаш;
  • Тиббий комиссия (барча шифокорлар ва бир мартада ВИЧ ҳамда захмга қон таҳлили);
  • Рус тили, РФ тарихи ва қонун ҳужжатлари бўйича ўқитиш ва синовдан ўтказиш;
  • ИТС (Ихтиёрий тиббий суғурталаш - ДМС) полисини расмийлаштириш;
  • Чет тиллардан таржима ва нотариусда тасдиқлаш;
  • Ҳужжатлар учун суратга олиш;
  • Нусха кўчириш хизматлари;
  • Давлат божларини тўлаш;
  • Чет эл фуқароларига кредит бериш.

Ишлашга ПАТЕНТ Расмийлаштириш учун ҳужжатлар рўйхати

  1. Чет эл фуқаросининг паспорти
  2. Кириш мақсади “ИШЛАШ” бўлган миграция картаси
  3. Вақтинча рўйхатдан ўтиш
  4. Қуйидаги ҳужжатларни сиз Миграция марказида тўлиқ тайёрлашингиз мумкин:
  5. Патент берилиши тўғрисида ариза
  6. Тиббий сертификат
  7. Рус тилини билиши тўғрисида сертификат ёки 1991 йилнинг июл ойигача берилган мактаб аттестати
  8. 1 йиллик ИТС полиси
  9. Нотариусда тасдиқланган паспорт таржимаси
  10. Ранги фотосурат, 3х4 см, 2 дона

2018 йилнинг 01 январ кунидан бошлаб патент учун ҳар ойлик тўлов 3581 рублни ташкил этади. Патент олиш учун дастлабки уч-олти ой мобайнида тўлов тўлаш тавсия этилади.

ПАТЕНТНИ умумий тартибда расмийлаштириш 10 (ўн) иш кунини олади.
Миграция марказида тезлатилган тайёрлаш, расмийлаштириш ва ҳужжатлар пакетини қўллаб-қувватлаш ( қисқа муддатларда, шошилинч тартибда) хизматидан фойдаланиш мумкин.
Мазкур хизматнинг нархи 7050 руб.
Хизматдан фойдаланиш учун, Сиз қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишингиз зарур:
Есенин кўч., 1Г, Миграция маркази, 2 -қават
Барча саволлар юзасидан қуйидаги телефон бўйича қўнғироқ қилинг: 8(383) 325-11-11

Ишлашга ПАТЕНТ расмийлаштириш учун ҳужжатларни тайёрлаш нархи

  1. Патент олиш учун ҳужжатлар пакетини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш 2600 руб.
  2. Тиббий шаҳодатлаш (барча шифокорлар ва ВИЧ ҳамда захмга қон таҳлили) 3050 руб.
  3. Рус тили, Россия тарихи ва РФ қонунчилиги асосларини билиши тўғрисида сертификат олиш учун синовдан ўтиш 4900 руб.
  4. Ихтиёрий тиббий суғурталаш полисини 1 йиллик муддатга расмийлаштириш 1200 руб.
  5. Чет тиллардан ҳужжатларни таржима қилиш 1200 рублдан.
  6. Патент учун фотосуратлар (2 дона, 3х4 см) 100 руб.

Хизматлар нархи Россия ФМХ “ПВС” ФДУК томонидан тасдиқланган Вақтинча яшаш учун рухсатни (ВЯР-РВП) расмийлаштириш учун ҳужжатлар рўйхати

  1. Шахси ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат – чет эл фуқаросининг паспорти, асл нусхаси.
  2. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома, асл нусхаси.
  3. Миграция картаси, асли и нусхаси.
  4. Миграция ҳисобига олинганлиги ҳақида хабарнома, асли ва нусхаси
  5. Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома, асли ва
    • агар турмуш ўртоғи Россия фуқароси бўлса, нусхаси
    • агар никоҳ РФ ҳудудида тузилган бўлмаса, нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси
  6. Турмуш ўртоғи Россия фуқароси бўлса, унинг паспорти, асли ҳамда фотосурати, рўйхатдан ўтганлиги ва никоҳ тузилганлиги ҳақида штамп урилган бетларнинг нусхалари
  7. 18 ёшгача бўлган боланинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, асли
  8. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган боланинг паспорти ва паспортнинг барча бетларининг нусхаси
  9. Бола учун миграция картаси, асли ва нусхаси
  10. Боланинг миграция ҳисобига олинганлиги ҳақида хабарнома, асли ва нусхаси
  11. СТИР (ИНН), олиш тавсия этилади, рўйхатдан ўтган жойи бўйича солиқ инспекциясига мурожаат этиш керак
  12. Муқаддам судланмаганлиги ҳақида маълумотнома, виза билан кириш учун
  13. Россия бўйича почта конверти, 2 дона
  14. Иш папкаси (картон папка)
  15. Қуйидаги ҳужжатларни Сиз тўлиғи билан Миграция марказида тайёрлашингиз мумкин:
  16. ВЯР берилиши тўғрисида ариза, 2 дона, РФ га виза олиш талаб этилмайдиган тартибда келган чет эл фуқаросига
  17. 35х45 мм ўлчамли фотосурат, 2 дона, шу жумладан балоғат ёшига етмаган болаларнинг ҳам фотосуратлари
  18. Нотариал тартибда тасдиқланган паспорт таржимаси, паспортнинг барча бетлари таржима билан бирга тикилган бўлиши керак.
  19. Туғилганлик ҳақида гувоҳноманинг нотариал тартибда тасдиқланган таржимаси
  20. Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳноманинг нотариал тартибда тасдиқланган таржимаси
  21. Бола паспортининг нотариал тартибда тасдиқланган таржимаси, паспортнинг барча бетлари таржима билан бирга тикилган бўлиши керак.
  22. Тиббий сертификат, шу жумладан болалар учун ҳам, тиббий комиссиядан ўтгандан кейин олиш мумкин (барча шифокорлар ва барча таҳлиллар), Миграция марказида, 3-қаватда.
  23. Рус тилини билиши тўғрисида сертификат ёки 1991 йилгача СССР ҳудудида, ёки 1991 йилдан кейин РФ ҳудудида олинган маълумоти тўғрисида ҳужжат
  24. Давлат божи, 1600 руб, КБК 192108060000100115110

Зарур ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва ВЯР, ЯГ учун ҳужжатларни топшириш шартларини сизга Есенин кўч, 1г манзилда жойлашган Миграция марказида ФМХ ходимлари тушунтириб беришади.
Маслаҳатга келинг!
Иш вақти соат 8.00 дан 17.00 гача, душ., сеш., пайш., жума ( чоршанба қабул кни эмас). Тушлик соат 13.00 дан 14.00 гача

ВЯР расмийлаштириш учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш нархи

  1. Вақтинча яшашга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар пакетини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш
    • яқин хориж фуқаролари учун 21 000 руб.
    • Узоқ хориж фуқаролари учун 30 000 руб.
  2. Тиббий шаҳодатлаш (барча шифокорлар ва ВИЧ ҳамда захмга қон таҳлили) 3050 руб.
  3. Рус тили, Россия тарихи ва РФ қонунчилиги асосларини билиши тўғрисида сертификат олиш учун синовдан ўтиш 5300 руб.
  4. Чет тиллардан ҳужжатларни таржима қилиш 1200 рублдан.
  5. Фотосуратлар, 4 дона, 3х4 см, 150 руб.

Яшаш гувоҳномасини (ЯГ) расмийлаштириш учун ҳужжатлар рўйхати

  1. Шахси ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат – чет эл фуқаросининг паспорти, асл нусхаси.
  2. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома, асл нусхаси.
  3. Ариза берувчида унга ва оила аъзоларига Россия Федерациясида яшаган чоғда кун кечириш учун зарур бўлган маблағларнинг энг оз миқдорини таъминлайдиган маблағлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат, ёки унинг меҳнатга лаёқатсизлигини тасдиқловчи ҳужжат
    • жисмоний шахснинг даромадлари тўғрисида маълумотнома ёки
    • солиқ органининг белгиси қўйилган даромадлар тўғрисида декларация ёки
    • иш жойидан маълумотнома, ёки
    • пенсия гувоҳномаси, ёки
    • ижтимоий муҳофаза қилиш органининг нафақалар олиши тўғрисида маълумотномаси ёки
    • алиментлар олиши тўғрисида тасдиқлови ҳужжат, ёки
    • кредит муассасасида қўйилмаси борлиги тўғрисида маълумотнома, ҳисоб рақами кўрсатилган ҳолда, ёки
    • мерос ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома, ёки
    • ариза берувчи қарамоғида бўлган шахснинг даромадлари тўғрисида маълумотнома, ёки
    • қонун билан тақиқланмаган фаолиятдан даромадлар олишини тасдиқловчи ёки меҳнатга лаёқатсизлиги тўғрисида бошқа ҳужжат
  4. Фамилияси ўзгарганлиги тўғрисида ҳужжат
    • никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома, ёки
    • никоҳ бекор қилингалиги ҳақида гувоҳнома, ёки
    • фамилияси бир неча марта ўзгарган бўлса, ФХДЁ органидан маълумотнома
  5. 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган боланинг РФ га кўчиши ва яшашига розилик.
  6. Қуйидаги ҳужжатларни Сиз тўлиғи билан Миграция марказида тайёрлашингиз мумкин:
  7. ВЯР берилиши тўғрисида ариза, 2 дона,
  8. 35х45 мм ўлчамли фотосурат, 2 дона шу жумладан балоғат ёшига етмаган болаларнинг ҳам фотосуратлари
  9. Яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш учун жилосиз фотоқоғозга чиқарилган фотосурат, 1 дона
  10. Тиббий сертификат, шу жумладан болалар учун ҳам, тиббий комиссиядан ўтгандан кейин олиш мумкин (барча шифокорлар ва барча таҳлиллар), Миграция марказида, 3-қаватда.
  11. Нотариал тартибда тасдиқланган паспорт таржимаси, паспортнинг барча бетлари таржима билан бирга тикилган бўлиши керак.
  12. Рус тилини билиши тўғрисида сертификат ёки 1991 йилгача СССР ҳудудида, ёки 1991 йилдан кейин РФ ҳудудида олинган маълумоти тўғрисида ҳужжат
  13. Давлат божи, 3500 руб.

Зарур ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва ВЯР, ЯГ учун ҳужжатларни топшириш шартларини сизга Есенин кўч, 1г манзилда жойлашган Миграция марказида ФМХ ходимлари тушунтириб беришади.
Маслаҳатга келинг!
Иш вақти соат 8.00 дан 17.00 гача, душ., сеш., пайш., жума (чоршанба қабул куни эмас). Тушлик соат 13.00 дан 14.00 гача

Яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш нархи

  1. Яшаш гувоҳномасини олиш учун ҳужжатлар пакетини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш 15 000 руб.
  2. Тиббий шаҳодатлаш (барча шифокорлар ва ВИЧ ҳамда захмга қон таҳлили) 3050 руб.
  3. Рус тили, Россия тарихи ва РФ қонунчилиги асосларини билиши тўғрисида сертификат олиш учун синовдан ўтиш 5300 руб.
  4. Чет тиллардан ҳужжатларни таржима қилиш 1200 рублдан.
  5. Фотосуратлар, 4 дона, 3х4 см, 150 руб.

Тиббий комиссия

Миграция марказининг 3-қаватида Сиз “Медицинская Миграционная Служба” МЧЖ да чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ТИББИЙ СЕРТИФИКАТ олиш учун 30-40 дақиқада тиббий комиссиядан ўтишингиз мумкин.
ОИТС-марказ таҳлилларини қўшганда, хизматлар нархи: 3050 руб.
Чет эл фуқаролари ҳар куни (шанба ва якшанба кунидан ташқари) соат 8-00 дан 17-00 гача қабул қилинади, тушлик соат 13-00 дан 14-00 гача.
Марказ ходимларидан қисман ўтиш имконияти мавжуд

Тиббий шаҳодатлашдан ўтиш тартиби:

  1. Чет эл фуқароси рўйхатхонага мурожаат қилиб қуйидаги ҳужжатларни кўрсатиши керак:
    • паспорт
    • паспортнинг рус тилига таржимаси
    • миграция картаси
    • рўйхатдан ўтганлиги
    • Қўшимча:
    • Агар бор бўлса, узоғи билан ярим йил олдин туширилган ФЛГ натижаси.
    • 14 ёшгача бўлган болалар учун – Манту реакцияси тўғрисида маълумотнома
    • Ҳомиладор аёллар учун – ҳомиладорлиги тўғрисида маълумотнома
  2. томирдан қон топшириш (ОИТС ва таносил касалликларига) – соат 14 гача
  3. флюорографиядан ўтиш (рентгенолог хулосаси билан)
  4. қуйидаги шифокорлар кўригидан ўтиш:
    • психиатр-нарколог
    • дерматовенеролог
    • фтизиатр

Расмийлаштирилган тиббий хулосалар таҳлиллар топширилганидан икки иш куни ўтгандан кейин берилади Тиббий миграция хизматида соғлиқ билан боғлиқ ҳар қандай муаммони текшириш ва даволаш, барча босқичларда қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳатлар ташкиллаштирилган.

Сизни қизиқтирадиган барча саволларни 311-02-57 телефони орқали беришингиз мумкин (Душанба-жума соат 08.00 дан 17.00 гача, тушлик соат 13.00 дан 14.00 гача)

Тўлиқроқ ахборот “Медицинская Миграционная Служба” МЧЖ қуйидаги сайтида: http://mmc54nsk.ru